Тошкент вилоятида “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” доирасида тарғибот ишлари кучайтирилди
2025-12-02 17:20:00 / Янгиликлар

Жорий йил 25 ноябрдан бошлаб Республика бўйлаб “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал кампанияси старт олди.
Ушбу ташаббус Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан ўтказилиб, жамиятда зўравонликка қарши бирлашган позицияни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мазкур ташаббус доирасида Тошкент давлат аграр университетида ҳам кенг қамровли тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Тошкент вилояти ИИББ, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими вакиллари иштирок этдилар. Жараёнда зўравонликнинг олдини олиш, мавжуд ҳимоя механизмлари, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартиби ва реабилитация жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар етказилди.
Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати




