Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик компанияси доирасида Марказий банк тизимида хизмат қилаётган аёллар учун ўқув-семинари ўтказилди
2025-11-29 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорида банклар ва тўлов ташкилотларининг кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг кибермаданиятини ошириш бўйича фаолиятни кучайтириши белгиланган.
Шу муносабат билан ҳар йили ноябрь ойи “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” сифатида ўтказилиб, ушбу даврда аҳоли ўртасида киберхавфсизликка оид тушунтириш ишлари кенгайтирилади.
Шу доирада 28 ноябрь куни Марказий банк тизимида аёл ходимлар учун киберхавфсизлик ва рақамли хавфларни олдини олишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Тадбирда кибербуллинг, интернетда таъқиб қилиш, шахсий маълумотларни рухсатсиз тарқатиш, технологиялар орқали яширин кузатув, онлайн фирибгарликлар ва сохта аккаунтлар каби рақамли хатарлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, рақамли маконда ўзини муҳофаза қилиш, хавфли вазиятларни қандай таниш ва улардан қандай сақланиш борасида амалий тавсиялар ҳам тақдим этилди.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази





