ИИВ ЖИЭД ходими дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида олтин медални қўлга киритди
2025-11-28 07:20:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳридаги муҳташам “Универсал” спорт саройи дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари муваффақиятли ўтказилди.
Шунингдек, Жазони ижро этиш департаменти ходими Бобур Важиев 66 кг вазн тоифасида татамига чиқиб, барча рақибларини мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади ва олтин медал билан тақдирланди.
Бобурнинг бу муваффақияти унинг қатъияти, меҳнацеварлиги ва спортга бўлган садоқати натижасидир. Ушбу ғалаба нафақат шахсий ютуқ, балки Жазони ижро этиш департаменти ходимларининг спортдаги юксак салоҳиятини намоён этувчи муҳим воқеа сифатида кенг эътироф этилди.
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати

