ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи томонидан Наманган шаҳар ҳокимлигида йўл-транспорт ҳодисалари ва ашаддий қоидабузар ҳайдовчилар ҳаракати муҳокама қилинди
2025-11-28 07:20:00 / Янгиликлар

Наманган шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари, уларга сабаб бўлаётган омиллар ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам бузаётган ҳайдовчилар фаолияти юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, нуронийлар, депутатлар, маҳалла еттилиги ҳамда қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар иштирок этишди.
Йиғилишда шаҳар аҳолиси томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш маданияти, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг ҳолати ва уларнинг оқибатлари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар бир қоидабузарлик мисол тариқасида келтирилиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш учун таклифлар билдирилиб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









