Тошкент давлат тиббиёт университети ва ИИВ Академияси ҳамкорлигида гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши профилактика тадбири ўтказилди
2025-11-24 19:05:00 / Янгиликлар

Тошкент давлат тиббиёт университети ва Ички ишлар вазирлиги Академияси тингловчилари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида профилактика тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ИИВ Академияси магистратура тингловчилари — подполковник Қаххоров Зафар Суннатиллаевич ва подполковник Матмусаев Музаффар Анваржонович иштирок этиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва зарарли иллатларнинг олдини олишга қаратилган маърифий маърузалар билан чиқиш қилди.
Учрашув давомида қуйидаги мавзуларда атрофлича тушунчалар берилди:
диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишлари;
кибержиноятлар ҳамда уларнинг олдини олиш усуллари;
гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг ёшлар саломатлиги, психологик ҳолати ва ижтимоий муҳитга салбий таъсири;
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали ёш авлодни зарарли иллатлардан асрашнинг аҳамияти.
Тадбир якунида иштирокчиларга «Ҳаёт академияси» қисқа метражли фильми намойиш этилди.
Мазкур тадбир ёшлар ўртасида ҳуқуқий тафаккурни кучайтириш ва саломатликни асраш борасида муҳим аҳамият касб этди.




