ИИВда китобхонликни ривожлантиришга қаратилган китоб ярмаркаси бўлиб ўтди
2025-11-21 13:45:00 / Янгиликлар

“INFOLIB ОʼZBEKISTON-2025” XIV-ҳафталиги доирасида ва ички ишлар органларида “2020-2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури” ижросини таʼминлаш ҳамда ходимлар ўртасида китобхонлар сафини кенгайтириш, маʼнавий-маʼрифий билим савиясини ошириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Вазирлик марказий аппарати ҳудудида жорий йилнинг 20-ноябр куни “Китоб ярмаркаси” бўлиб ўтди.
Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган китоб ярмаркасида бадиий, ҳуқуқий ва оммабоп адабиётлар ички ишлар органлари ходимларида қизиқиш уйғотди. Ярмаркада ходимлар ўзларига керакли адабиётларни харид қилишди ва ташкилотчиларга ўз миннатдорликларини билдиришди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда китобларни нашр этиш ва тарқатиш, шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кучайтиришга алоҳида эʼтибор қаратилаётганлиги қувонарлидир. Ташкил этилган китоб ярмаркаси матбаа саноатини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, адабий меросни тарғиб этишга қилишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди, деб бемалол айта оламиз.




