Ёшларни гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар
2025-11-20 14:00:00 / Янгиликлар

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган комплекс амалий ҳаракатлар миллий дастури Вазирлик Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқувчи ёшларига ҳам етказилди.
Мактаб-интернатида ташкил этилган факультатив дарс машғулоти давомида мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилиши, савдоси ва истеъмол қилинишининг олдини олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари бирдек масъул эканлиги таъкидланди.
Айниқса ёшлар орасида наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг зарари ва аянчли оқибатлари ҳақида ўқувчиларга тақдимотлар ёрдамида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар учун назарда тутилган жавобгарлик, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг зарарлари тўғрисида тушунтирилиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан батафсил жавоблар берилди.






