Олий таълим муассасалари ўртасида киберспорт бўйича Республика турнири ўтказилди
2025-11-20 13:00:00 / Янгиликлар

19 ноябрь куни “Ҳумо Арена” мажмуасида олий таълим муассасалари ўртасида йирик киберспорт турнири бўлиб ўтди.
Тадбирда талабалар EA SPORTS FC™ 26, Counter-Strike 2 ва PUBG бўйича беллашиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, Олий таълим , фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва Ўзбекистон Киберспорт федерацияси раҳбарияти иштирок этишди.
Турнир очилишида масъуллар томонидан ёшлар ўртасида киберспортни ривожлантириш, замонавий рақобатбардошликни ошириш ва IT соҳасига қизиқишни кучайтириш масалалари ҳақида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, кибермаконда юз бераётган таҳдидлар, интернетда хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва онлайн ўйинлар орқали ёшлар орасида киберхавфсизлик маданиятини оширишнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Беллашувлар қизғин ва юқори кайфиятда ўтди.
Университет жамоалари ўртасидаги мусобақалар катта қизиқиш уйғотди ва ғолиблар махсус совринлар билан тақдирланди.
Тадбирнинг асосий мақсади – ёшларни соғлом рақобатга чорлаш, уларнинг IT ва киберхавфсизлик соҳаларга қизиқишини қўллаб-қувватлаш ҳамда рақамли саводхонлигини юксалтиришдан иборат бўлди.









