Самарқанд вилояти тадбиркорлари ва ишбилармонлари диққатига!
2025-05-26 11:20:00 / Янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 29 май (пайшанба) куни соат 10:00 да Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 98-уйда жойлашган "Ёшлар маркази" биносида Самарқанд вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инесторлар учун «Roadshow» тақдимоти ўтказилади.
Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!
