Сирдарё вилояти тадбиркорлари ва ишбилармонлари диққатига!
2025-05-22 17:55:00 / Янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 26 май (душанба) куни соат 10:00 да Гулистон шаҳри, Зарбдор маҳалласида жойлашган "Ёшлар маркази" биносида Сирдарё вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.
Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

