16 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
2025-12-17 10:35:00 / Янгиликлар

507 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 250,5 млрд сўм бўлган 163 та лот 381,1 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат активлари:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 240,8 млрд сўм
- сотилган нархи 370,2 млрд сўм
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич нархи 110,4 млрд сўм бўлган Транспорт вазирлиги балансидаги маъмурий бино ва иншоотлар 187,7 млрд сўмга сотилди.
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 5 та
- бошланғич нархи 0,9 млрд сўм
- сотилган нархи 1 млрд сўм
давлат иштирокидаги корхоналар бошқа мол-мулклари:
- сони 3 та
- бошланғич нархи 2,3 млрд сўм
- сотилган нархи 2,4 млрд сўм
ер участкалари:
- сони 68 та
- бошланғич н архи 3,6 млрд сўм
- сотилган нархи 4,2 млрд сўм
- ер майдони 8,8 га
Сирдарё вилояти Сирдарё туманидан бошланғич нархи 0,4 млрд сўм бўлган омбор бинолари қуриш учун 71 сотих ер участкаси 0,5 млрд сўмга сотилди.
қишлоқ хўжалиги ерлари:
- сони 36 та
- бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
- сотилган нархи 1,5 млрд сўм
- ер майдони 419,8 га
бошқалар:
- сони 49 та
- бошланғич нархи 1,5 млрд сўм
- сотилган нархи 1,8 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 328 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 21,7 трлн сўм бўлган 105 838 та лот савдога қўйилган.
