Давактив агентлиги марказий аппаратдаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади
2025-11-21 10:45:00 / Янгиликлар

Барча вакант лавозимларга қўйилган малакавий талаблар ва лавозим мажбуриятлари билан танишиш, шунингдек ариза топшириш Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Мавжуд бўш лавозимлар:
- Ерларни хусусийлаштиришни мувофиқлаштириш бўлими - бўлим бошлиғи (танишиш ва ариза топшириш ҳаволаси);
- Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш бошқармаси - бош мутахассиси (танишиш ва ариза топшириш ҳаволаси);
- Давлат мулки ва ер участкаларини сотиш шартномларини расмийлаштириш ва мониторинг бўлими - етакчи мутахассиси (танишиш ва ариза топшириш ҳаволаси);
- Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш бошқармаси - етакчи мутахассиси (танишиш ва ариза топшириш ҳаволаси).
Қўшимча саволлар юзасидан Давактив агентлигининг махсус алоқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 259-20-10, (71) 259-22-82
