Кураш–Халқаро ҳарбий спорт Кенгаши расмий спорт тури
2025-06-19 09:00:00 / Press-relizlar

ПРЕСС-РЕЛИЗ
Кураш–Халқаро ҳарбий спорт Кенгаши расмий спорт тури
Тошкент, 19 июн 2025 йил
Ўзбек халқининг уч минг йиллик қадриятларини ифодаси бўлган кураш спорт энди ҳарбий спорт тизимидан ҳам муносиб ўрин олмоқда.
Халқаро Харбий Спорт Кенгаши (CISM) 2025 йилнинг 17–25 май кунлари Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида бўлиб ўтган Бош Ассамблеясида Курашни расман ўз тақвимидан жой олган спорт тури сифатида эътироф этди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида ушбу муҳим жараёнга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти ва вице-президентлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, спорт вазирлиги масъуллари, шунингдек Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) ҳамда хорижий кураш федерациялари раҳбарлари иштирок этадилар.
Бу анжуман Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ–450-сонли “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган муҳим вазифаларни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Қарорга мувофиқ, 2026 йил давомида кураш спорт турини CISM — Халқаро ҳарбий спорт кенгаши — расмий ўйинлар дастурига киритиш мақсад қилинган.
1948 йилда ташкил этилган CISM (Conseil International du Sport Militaire — Халқаро ҳарбий спорт кенгаши) — дунёдаги ҳарбийлар ўртасида спорт орқали тинчлик ва ҳамкорликни тарғиб қилувчи йирик ташкилотлардан биридир. Бугунги кунда ташкилотга 140 дан ортиқ давлат аъзо ҳисобланади. Ушбу тузилма ҳар тўрт йилда бир марта "Ҳарбий Олимпиада" — CISM World Military Games’ни ташкил этади. Унда асосан жанговар спорт турлари асосий ўрин тутади.
Курашнинг CISM дастурига киритилиши нафақат спортчилар, балки давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.
Матбуот Анжуманида 2026 йил 5–6 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Kurash Challenge Cup” мусобақаси ҳақида ҳам батафсил маълумот тақдим этилди. Мазкур турнир CISM доирасида ўтказиладиган илк расмий мусобақа бўлиб, дунёнинг энг кучли ҳарбий курашчилари ғолиблик учун куч синашади. Ушбу мусобақа, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами ва 6 сентябр — Кураш куни муносабати билан ташкил этилади ва спорт билан бирга миллий маданиятимизни кенг жамоатчиликка намоён этади.
Халқаро Кураш Ассоциацияси
Тел:+99877 004 0046
