Ички ишлар вазирлигининг “Ҳумо“ Волейбол Жамоаси Ўзбекистон Чемпионатида юқори натижаларга эришмоқда
2025-04-28 11:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлигининг “Ҳумо“ волейбол жамоаси Фарғона вилоятида ўтказилаётган Ўзбекистон Чемпионатининг 2-тур баҳслари доирасида ўзининг муносиб ўйини билан Бухоро вилоятининг “BUXDU”, Наманган вилоятининг “Parvoz”, Жиззах вилоятининг “JDPU” жамоаларига қарши майдонга тушиб 3:1, 3:0, 3:1 ҳисобида рақиблари устидан ишончли ғалаба қозониб яна бир бор мухлисларни қувонтиришга муваффақ бўлди.
Ушбу ўтказилган баҳсларда “Ҳумо“ жамоаси 9 очко жамғариб, чемпионат жадвалидаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлади.
“Ҳумо“ жамоаси ўзининг ҳар бир ўйини орқали нафақат жамоа шарафини балки ички ишлар органлари ва мамлакатимиз спортининг юксалишига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Бизни олдинда янада қизғин баҳслар кутмоқда. Мазкур мусобақа жорий йилнинг 30 апрел кунига қадар давом этади.
Биз “Ҳумо“ жамоасига кейинги турларда ҳам янги зафарлар тилаб қоламиз!




