“Ёшлар овози”да умумий мукофот жамғармаси 60 миллион сўмлик танлов
2024-04-04 14:00:00 / Янгиликлар

Танлов ёшлар ҳаёти ва фаолиятини ёритишга қаратилган қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтади:
➖Энг яхши мақола
➖Энг яхши фотоҳикоя
➖Энг яхши видео
➖Энг фаол блогер
Танловда қатнашиш учун ижодий ишларингизни @ёшларовозигазетасибот га юборинг.
Қандай мавзулар қабул қилинади?
Танловда ҳар бир номинатсия учун умумий мавзу ёшлар ҳаёти ва фаолиятига доир бўлиши керак. Яъни юртимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати самаралари, касб-ҳунари билан танилган, қадр топган ёшлар ҳақида ёхуд бугунги кун ёшлари учун долзарб бўлган масалалар ёритилади.
Танловда қандай иштирок этилади?
“Энг яхши мақола” номинатсияси учун мақолалар wорд форматда @yoshlarovozigazetasibot манзилига юборилади.
“Энг яхши фотоҳикоя” номинатсияси учун ижодий ишлар пдф форматда @yoshlarovozigazetasibot манзилига юборилади.
“Энг яхши видео” номинатсияси учун тайёрланган видео @yoshlarovozigazetasibot манзилига юборилади.
Эслатма: танлов учун юборилган ижодий ишлар ҳеч қаерда чоп этилмаган ва энг кўпи учтагача бўлиши керак.
“Энг фаол блогер” номинатсияси учун эса юритилаётган блог ҳаволаси ҳамда ёшларга дахлдор бўлган блог пост юборилади.
Танловнинг ўтказилиш босқичлари:
Ижодий ишларни қабул қилиш жорий йил 4-апрелдан 20-майгача давом этади. 21-майдан — 15-июнгача ижодий ишларни танлов ҳайъати ўрганиб чиқади ва энг сара ишлар аниқланади. 15-июндан очиқ овоз бериш тартибида 1- ва 2-ўрин соҳибларини аниқлаш учун энг сара ишлар эълон қилинади. Рағбатлантирувчи ўрин соҳибларини танлов ҳайъати аниқлаб беради. Тақдирлаш 27-июн “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” арафасида ўтказилади.
Танлов ғолибларини тақдирлаш
Ҳар бир номинатсия бўйича 1-,2- ҳамда рағбатлантирувчи ўрин аниқланади.
Биринчи ўрин учун — ноутбук
Иккинчи ўрин учун — смартфон
Рағбатлантирувчи ўрин учун — смарт телевизор.
Ёш чегараси: 14 ёшдан 30 ёшгача.
