Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
2025-10-11 17:30:00 / Янгиликлар

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, энг муҳими — ташаббус ва ғояларини амалиётга татбиқ этишда кўмаклашиш мақсадида тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш, муаммоларини тезкор ҳал этиш ҳамда фаолиятига тўсқинлик қилаётган масалаларни жойида бартараф этиш бўйича мунтазам равишда онлайн қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Тадбир Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда вилоят, шаҳар ва туманлардаги масъул раҳбарлар иштирок этди.
Ҳудудий студиялар орқали 48 нафар тадбиркор томонидан билдирилган 50 дан ортиқ мурожаат тингланди. Қабул жараёнида 11 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар эса тегишлилиги бўйича масъул раҳбарларга топширилиб, қатъий назоратга олинди.
Вилоят раҳбари ҳар бир мурожаатни чуқур ўрганиш, уларни тизимли ва амалий ечимлар орқали ҳал этиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбиркорлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш ва янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Эслатма: Тадбиркорлар ўз мурожаатларини қуйидаги алоқа каналлари орқали юборишлари мумкин:
📞 Телефон: (376) 228-69-74
📞 Қисқа рақам: 1055
✈️ Телеграм гуруҳи: @surxondaryo_qabul




