Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида мактаблар хавфсизлиги ўрганилди
2025-09-01 18:00:00 / Янгиликлар

Ҳукуматнинг таълим муассасаларида янги ўқув йилини хавфсиз ва тартибли ташкил этиш бўйича берган топшириқларига асосан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик вакиллари ва гарнизон бошлиқлари томонидан Термиз шаҳри ва туманлардаги қатор умумтаълим мактабларида тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Мактабларда ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик, йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари, шунингдек, ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган "Ташвиш тугмалари"нинг ишлаш механизми амалда синовдан ўтказилди.
Мутасадди хизматлар томонидан аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилиб, мактаблар атрофидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди.









