Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди ва ижро интизоми муҳокама қилинди. Айрим масъулларга чора кўрилди
2025-08-19 11:05:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов навбатдаги онлайн “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди. Қабул аввалида ижро интизоми, Президент ва Ҳукумат қарорлари, топшириқлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси муҳокама қилинди.
Ижро интизомига совуққонлик билан қараган масъулларга нисбатан кескин чоралар кўрилди. Жумладан, Жарқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарини вазифасидан озод этиш ҳамда Денов тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарини Жарқўрғон туманига ротация қилиш, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими, “Аму Сурхон” ИТҲ, Маданий мерос, Насос станциялари ва энергетика бошқармалари, “Сурхондарё сув таъминот” МЧЖ ва “Сурхондарёйўлкўкалам” ДУК раҳбарларини интизомий жазога тортиш топшириғи берилди.
Шундан сўнг, шаҳар ва туманлар студиялари орқали 70 нафар тадбиркорнинг 81 та масаладаги мурожаати тингланди. Кўтарилган масалаларнинг 10 таси қабул давомида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар батафсил ўрганиш ва ҳал этиш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди. Ижроси назоратга олинди.
Тадбиркорлар қабулида иштирок этиш учун “Call-центр”нинг қуйидаги телефон рақамларига ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача ёки исталган вақтда https://t.me/Tadbirkorlar_MurojaatiBot телеграм ботига мурожаат қилиш мумкин.
☎️ (76) 223-18-32
☎️ (76) 223-18-33
☎️ (76) 223-18-34
☎️ (76) 223-18-35
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати




