Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари онлайн қабулларда кўриб чиқилмоқда
2025-08-17 19:35:00 / Янгиликлар

Аҳоли ва тадбиркорлик субектларининг мурожаатларини тизимли равишда қабул қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида доимий равишда фуқаролар ва тадбиркорлар билан онлайн мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун тумани ҳокимлиги студиясидан видеоконференсалоқа орқали навбатдаги онлайн қабулни ўтказди.
Ҳудудий студиялар орқали 161 нафар фуқаронинг турли йўналишлардаги жами 173 та, шунингдек, 55 нафар тадбиркорнинг 60 та мурожаати тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг 34 та, тадбиркорларнинг эса 11 та мурожаати жойида ҳал этилди.









