Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов навбатдаги учрашувини кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан ўтказди.
2025-04-20 18:50:00 / Янгиликлар

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 9-апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга мувофиқ, вилоят, шаҳар ва туман миқёсида тадбиркорларнинг муаммоларини тезкор қабул қилиш ва ҳал этиш мақсадида туну-кун фаолият юритувчи махсус штаблар ташкил этилди.
Сурхондарё вилоятида эса ҳафтанинг ҳар куни соҳалар кесимида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Шу мақсадда, бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов навбатдаги учрашувини кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан ўтказди. Ангор туманидаги "Барака савдо маркази" мажмуасида бўлиб ўтган учрашувда вилоятимиз ҳудудларидан ташриф буюрган тадбиркорлар иштирок этди.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтган мулоқотда тадбиркорлар ўз таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, фаолиятларида дуч келаётган муаммоларини баён этдилар. Ҳар бир мурожаат учун масъул шахслар бириктирилиб, ижроси бўйича аниқ муддатлар белгиланди. Бу жараён вилоят махсус штаби назоратига олинди.
Учрашувдан сўнг "Барака савдо маркази" мажмуасининг янги савдо комплексини қуриш лойиҳаси тақдимоти ҳам кўриб чиқилди.









