Президентимизнинг аграр соҳани ривожлантириш бўйича берган топшириқларига мувофиқ, самарасиз боғлар ўрнида саноатлашган боғлар ташкил этишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.
2025-03-11 18:20:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазифалар ижросини ўрганишни саноатлашган боғлар ташкил этиш лойиҳалари билан танишишдан бошлади. Жумладан, Термиз туманида 88 гектар майдонда ташкил этилиши режалаштирилаётган саноатлашган боғ лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Кейинги манзилда вилоят ҳокими "Равно Гроw" МЧЖ томонидан 165 гектар майдонда ташкил этилаётган саноатлашган боғда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, дарахт кўчатлари экиш жараёнида иштирок этди.
Шунингдек, Ангор туманида "Замин Ангор Кластер" МЧЖга қарашли 10 гектарлик далада хориждан келтирилган замонавий сеялкаларда 2025-йил ҳосили учун чигит экиш жараёнлари ўрганилди.
Шундан сўнг, Шеробод туманида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган "Шербек биолабораторияси" хусусий корхонаси фаолияти кўздан кечирилди. Бошқарма мутахассислари фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига кўрсатилаётган хизматлар, ҳашаротлар ҳамда касалликларга қарши кураш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказди.









