Сурхондарё вилоятининг ҳар бир ҳудудида йирик қурилиш лойиҳалари, турар-жой комплекслари ва тадбиркорлик иншоотлари барпо этилмоқда.
2025-03-10 18:05:00 / Янгиликлар

Хусусан, "Янги Термиз cитй" массиви, "Дўстлик" маҳалласидаги Алишер Навоий кўчаси бўйлаб кўп қаватли уй-жойлар, бизнес марказ, хусусий клиника, боғча ва кўнгилочар маскан, "Каттабоғ" маҳалласининг "Термиз Малл" савдо комплекси ва турар-жойлари қурилиши билан танишилди. Шунингдек, Саховат маҳалласида Беруний ва Истиқлол кўчаларини батафсил режалаштириш, кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш ва инфратузилмани такомиллаштириш лойиҳаси тақдим қилинди.
Қурилиш ишларини шаҳарсозлик ва қурилиш нормалари асосида ташкил этиш топширилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси ҳамда "Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш маркази" вилоят ҳудудий бошқармаси фаолияти билан танишди. Ташкилот раҳбарлари ўтган йилдаги фаолият ва жорий йилдаги режалар ҳақида маълумот берди.
Ташриф якунида вилоят раҳбари Термиз шаҳар "Автошоҳбекати"да бўлиб, Транспорт бошқармасининг жамоат транспортини ривожлантириш, шаҳарлараро автобус қатновларини самарали ташкил этиш борасидаги ишларини кўздан кечирди. Автобусларнинг ҳолати ўрганилиб, ҳайдовчилар билан суҳбат ўтказилди.









