Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида спектакл саҳналаштирилди
2025-03-06 15:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" 2024-йил 15-августдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида драматург Шавкат Пардаев томонидан ёзилган "Имом Термизий" номли спектакл саҳналаштирилди.

Мазкур асар Имом Термизийнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини акс эттириб, унинг ислом илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссасини ёш авлод ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган. Спектакл Жамоатчилик кенгаши томонидан маъқулланиб, томошабинларга намойиш этишга тавсия этилди.
Ушбу саҳна асарининг тақдимоти Имом Термизий шахсияти ва меросининг тарихий аҳамиятини янада очиб бериш, маънавий қадриятларни тарғиб этиш ва миллий маданиятимизни бойитишда муҳим аҳамият касб этади.






