Вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид қарорига асосан воҳамиз ҳудудларидаги 22 та бир кунлик бозорларни реконструкция қилиш...
2025-02-15 15:25:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманига ташрифининг навбатдаги манзилида реконструкция қилинган "Пахтаобод" савдо мажмуаси билан танишди. Бозорда қуёш панеллари ўрнатиш, йўл ва йўлаклар ҳамда расталарни таъмирлаш ишлари бажрилган. Мутасаддиларга савдо комплексининг ҳар куни ишлашини таъминлаш, қуёш панеллари ўрнатишни кенгайтириш, атрофидаги бўш майдонларда лойиҳаларни йўлга қўйиш ва инфраструктурани яхшилаш орқали иш ўринларини кўпайтириш вазифаси топширилди.
Шундан сўнг, беш йилдан буён фаолият юритмаётган, ҳудуди қаровсиз қолган буюм бозори ўрнида тадбиркор ташаббуси билан замонавий лойиҳа асосида "Қумқўрғон марказий деҳқон озиқ-овқат бозори" мажмуасини қуриш ишларига старт берилди. Лойиҳа доирасида бозорни кенгайтириш, замонавий шароитлар билан таъминлаш ҳамда иш ўринлари сонини ошириш режалаштирилган.






