Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Узун туманига ташрифини давом эттириб, 2-сонли политехникум фаолияти билан танишди.
2025-01-25 22:25:00 / Янгиликлар

Шундан сўнг, "Янги рўзғор" маҳалласида аҳоли хонадонларида йўлга қўйилган тадбиркорлик лойиҳалари, хусусан, чилангарлик, қандолатчилик, томорқадан самарали фойдаланиш, узумчиликни ривожлантириш, зовурларда ўрдакчиликни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар билан танишилди.
Мутасаддилар шу ернинг ўзида тумандаги 8 та маҳаллада "Янги рўзғор" тажрибаси асосида воиш усулида узум етиштириш ҳамда 20 та ўрдакчиликни йўлга қўйиш лойиҳаларини тақдимот қилди.
Шунингдек, туманнинг "Янги куч" маҳалласида 22 та хизмат турини кўрсатувчи "Янги куч" маҳалла сервис компаниясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Умумий қиймати 350 млн сўм бўлган МСК 11 турдаги зарурий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, ҳудуддаги мавжуд инфратузилма муаммоларини ҳал этиш ва коммунал сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширади.
Ташриф янунида "Нурафшон" маҳалласида жойлашган бир кунлик аралаш ҳамда чорва моллари бозорини замонавий савдо комплексига айлантириш орқали реконструкция қилиш лойиҳа тақдимоти билан танишилди.









