Сурхондарёдаги Узундара қалъаси туристик масканга айлантирилади
2025-01-24 15:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказида археологик ёдгорликни қайта тиклаш, реставрация қилиш ва сайёҳлик масканига айлантириш лойиҳаси ishlab chiqildi (https://www.cisc.uz/habar-Surxondaryodagi-Uzundara-qal-asi-turistik-maskanga-aylantiriladi-787).
Маълумот учун, Узундара қалъаси 1991-йилда очилган бўлиб, 2013-йилдан буён Ўзбекистон ва Россия Фанлар академиялари мутахассислари бу ерда қазиш ишларини олиб бормоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов 2024-йил 2-август куни Узундарага ташриф буюриб, рус тарихчилари билан ёдгорликнинг тарихий аҳамияти, илк давлатчилик шаклларининг ривожланишдаги ўрни ҳақида суҳбатлашганди ҳамда масъулларга қалъа деворлари ва мустаҳкам фортификация иншоотларига сайёҳларни жалб қилиш мақсадида туристик маршрутлар ишлаб чиқиш вазифасини topshirgan edi (https://t.me/axborot_xizmati/37921).
