Терниз туманида янгидан қурилган шифохона фойдаланишга топширилди.
2025-01-20 15:45:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг "2024-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, мазкур тиббиёт масканини реконструкция қилиш учун ажратилган 15,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига 80 ўринли, хусусан, 20 ўринли хирургия, 40 ўринли терапия ва 20 ўринли акушер-гинекология бўлимлари учун бинолар қурилди ҳамда 2 миллиард сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Шунингдек, мавжуд 40 ўринли туғруқ бўлими ва 100 қатновли кўп тармоқли марказий поликлиника бинолари тўлиқ реконструкция қилинди.
Вилоят раҳбари 1972-йилда қурилган, маънан эскирган тиббиёт масканининг янгидан қурилиши Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини асраш масалаларига қаратаётган эътиборлари натижаси эканлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари туманнинг "Жўйжангал" маҳалласи ҳудудида М41 халқаро автомагистрал йўли бўйида қурилиши режалаштирилган автовокзал лойиҳаси билан танишди. Шунингдек, шу ернинг ўзида Сариосиё аеропортини реконструкция қилиш ҳамда Бойсун туманидаги "Хангарансой" сел-сув омборида насос стансияси ва сув узатиш қувурларини қуриш лойиҳалари тақдимоти кўриб чиқилди.









