🧑💻 “School 21” рақамли технологиялар мактаби билан ИТ мутахассиси бўлинг!
2025-01-09 19:10:00 / Янгиликлар
IT соҳасида ёш иқтидорли мутахассисларни тайёрлаш фаолиятини олиб борувчи “School 21” рақамли технологиялар мактаби навбатдаги саралаш Интенсивига аризаларни қабул қилишни давом эттирмоқда.

📆 Аризалар қабули 22-январ кунига қадар давом этади.
❗️Саралаш Интенсиви - бу 26 кун давомида IT оламига саёҳат қилиш имкониятидир. Унинг доирасида иштирокчилар берилган топшириқларни бажарадилар, код ёзишни ўрганадилар ва жамоавий лойиҳаларни амалга оширадилар.
☝️ Танловдан муваффақиятли ўтган энг яхши иштирокчилар Асосий таълимга қабул қилинади. Бу ерда улар дастурлаш тилларини ўрганишлари, мажбурий амалиёт ўташлари ва мамлакатнинг энг йирик IT компанияларида иш топишлари мумкин.





