Татаристон Республикаси прокурори билан учрашув ўтказилди
2024-11-05 10:50:00 / Янгиликлар
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов воҳамизга амалий ташриф билан келган Татаристон Республикаси прокурори Алберт Суяргуловни қабул қилди. Учрашувда Сурхондарё вилояти прокурори Бахтияр Бабаджанов ҳам иштирок этди.

Учрашувда икки давлат раҳбарларининг сай-ҳаракатлари билан Ўзбекистон-Россия муносабатлари юқори даражада ривожланиб бораётганлиги, ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари, жумладан, Сурхондарё вилояти ва Татаристон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ва қишлоқ хўжалиги соҳалари ҳамда бошқа йўналишларда ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги қайд этилди.
Бу борада Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов билан ўзаро ташрифлар давомида қатор келишувларга эришилиб, улар бугунги кунда ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги билдирилди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенг қамровли ривожлантириш, янги имкониятларни ишга солган ҳолда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
