Термиз туманидаги "Техно Парк" ва ёшлар саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси ўрганилди
2026-02-05 19:05:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида йирик турар-жой массивларидан бирига айланаётган Термиз туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивига туташ ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда келгусида ушбу массивга кўчиб келувчи аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида "Техно Парк" ва ёшлар саноат зонаси каби лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур лойиҳалар ижросини жойида ўрганди. Хусусан, ҳар икки майдонда тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъул ташкилотлар, жумладан, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Шунингдек, ёшлар саноат зонасида қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш, лойиҳаларни манзилли ва тизимли жойлаштириш ҳамда ҳудудни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан барқарор таъминлаш масалалари юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди.








