Термиз халқаро савдо маркази - Аиритом фрее зонеда бир ҳафта давомида байрамона муҳит!
2026-02-04 10:15:00 / Янгиликлар

📢 Ҳурматли сурхондарёликлар ва меҳмонлар!
Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида ҳафта давомида турли ташкилотлар ҳамкорлигида маданий-маърифий, спорт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар аҳоли ва ёшлар учун мазмунли ҳордиқ, билим ва тажриба алмашиш имконини яратади.
🔝4-феврал:
➖Термиз давлат тиббиёт университети филиали талабалари ва маҳаллий аҳоли учун "Акфа-Медлине" клиникаси билан танишув;
➖Соғълиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳомиладор аёллар ўртасида инфецион касалликларнинг олдини олиш ва замонавий даволаш усуллари мавзусида семинар;
➖Маънавият ва маърифат маркази вилояти бўлими томонидан маърифий учрашув;
➖Спорт бошқармаси томонидан халқ ўйинлари;
➖Маданият бошқармаси томонидан "Дорбоз томошалари".
🔝5-феврал:
➖Зиёрат ярмаркаси ва Туризм ҳафталигининг очилиши
➖Ҳафталик доирасида:
• энг яхши палов танлови;
• автоcпорт ишқибозлари учун ДРИФТ ШОУ;
➖Талабалар ва афғон ёшлари ўртасида "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини;
➖Тасвирий санъат кўргазмаси;
➖Турли ҳудудлардан келган ошпазлар иштирокида "ШАШЛИК ФЕСТИВАЛИ";
➖Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси;
➖Ўзбек ва Афғон ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича халқаро турнир.
🔝6-феврал:
➖Ўзбекистон ва Афғонистон ошпазлари иштирокида "ОШ ФЕСТИВАЛИ";
➖Ўзбек ва Афғон ёшлари ўртасида волейбол бўйича халқаро турнир;
➖Кинолар карвони;
➖16–30 ёшли ёшлар ўртасида "ЗАКОВАТ" ўйини.
🔝7-феврал:
➖Қўғирчоқ театри томошалари;
➖Спорт автомобиллари иштирокида ДРИФТ ШОУ;
➖Ташкилот ходимлари ўртасида мини-футбол турнири.
🔝8-феврал:
➖Қўғирчоқ театри томошалари;
➖Вилоят соғлиқни сақлаш ва маданият бошқармалари ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақаси;
✅Барча тадбирларга кириш бепул.
📍Манзил: Термиз тумани, Айритом маҳалласи "Хайратон" кўприги йўлида
📍Жойлашув харитаси: Geolokatsiya (https://maps.app.goo.gl/WRNsLsZUVWqnvTsK8)
Барча воҳадошларимиз ва вилоятимиз меҳмонларини мазкур тадбирлар таклиф этамиз.
