Инвестиция дастури доирасида ихтисослаштирилган мактаб-интернат қурилиши ижроси ўрганилди
2026-02-03 09:00:00 / Янгиликлар

Термиз шаҳри Мангузар маҳалласида Давлат Инвестиция дастури доирасида 504 ўринли ўқув биноси, 222 ўринли ётоқхона ҳамда замонавий спорт залини ўз ичига олган ихтисослаштирилган мактаб-интернати барпо этилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур обектга ташриф буюриб, қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати билан танишди. Масъуллар томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва кейинги босқичлар бўйича ахборот берилди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишлари белгиланган режа-графикдан ортда қолаётгани қайд этилиб, ишларни жадаллаштириш, сифат кўрсаткичларига қатъий риоя этиш ҳамда обектни барча зарур инфратузилмалар билан тўлиқ таъминлаган ҳолда белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбарига ҳудудда амалга оширилаётган кўп қаватли турар жойлар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ижроси ҳақида ҳам маълумот берилди.




