Қумқўрғонда белгиланган вазифалар ижроси ўрганилди
2026-01-30 23:55:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов жорий йилнинг 25-январ куни Қумқўрғон туманига амалга оширган ташрифи чоғида қатор истиқболли лойиҳалар ижроси бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб bergan edi (https://t.me/axborot_xizmati/54414).
Хусусан, "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли бўш биноларда темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш ҳамда "Жанубий Сурхон сув омбори" ҳудудида экотуризм комплексини барпо этиш лойиҳалари муҳокама қилинган.
Бугун мазкур топшириқлар ижроси жойида ўрганилиб, экотуризм комплекси қурилиши доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Масъуллар томонидан ҳудудда ажратилган ер майдонларини лотларга бўлиш ва уларни ауцион савдоларига чиқариш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек, "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли бўш биноларда темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластери доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот ўтказилди.
Вилоят ҳокими ҳар икки йирик лойиҳа, шунингдек, бошқа драйвер соҳалардаги ташаббусларни изчил амалга ошириш, белгиланган вазифаларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.






