УзА | Маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантираётган тадбиркор
2026-01-05 18:50:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги мебел ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Жозиба мебел” хусусий корхонаси ҳудуддаги йирик ишлаб чиқариш субъэктларидан. Айни пайтда корхонада 40 нафар киши меҳнат қилмоқда.
Корхонада уй ва офислар учун мўлжалланган турли хил мебел ишлаб чиқарилиб, маҳаллий бозор билан бир қаторда қўшни ҳудудларга ҳам етказиб берилмоқда. Корхонанинг 2024 йил якунидаги айланма маблағи 8 миллиард сўмни ташкил этгани унинг барқарор ривожланаётганидан далолат беради.
