Деновда янги савдо мажмуаси фаолияти билан танишилди
2025-12-30 22:45:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманига ташрифи доирасида "Шарқ Cитй Малл" савдо мажмуаси фаолияти, харидорлар учун яратилган замонавий шароитлар ҳамда маҳсулотлар нарх-наволари билан танишди.
Савдо мажмуасида Янги йил байрами муносабати билан аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам дастурхонига мўлжалланган бошқа маҳсулотлар чегирмали нархларда сотувга чиқарилган.
Танишув жараёнида вилоят раҳбари сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашиб, уларни кириб келаётган байрам билан қутлади ҳамда яратилган шароитлар ва нарх-наволар бўйича фикр-мулоҳазаларини тинглади.
Шунингдек, вилоят ҳокими янги тайинланган туман раҳбарига Денов туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган ярмаркалар фаолиятини янада жадаллаштириш, уларда зарур маҳсулотларнинг етарли миқдорда сотилишини таъминлаш вазифалари топширилди.








