Расман: Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади
2025-12-24 21:50:00 / Янгиликлар

Президент Farmoniga (https://president.uz/oz/lists/view/8832) мувофиқ қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
➖ 2025-йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар) 31-декабр – чоршанба;
➖ 2026-йилда:
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2-январ – жума;
олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3-январ – шанба.
Қуйидаги кунларда расман дам олиш бўлади:
✅31-декабр (чоршанба);
✅1-январ (пайшанба);
✅2-январ (жума);
✅3-январ (шанба);
✅4-январ (якшанба).
