1088;
76-228-02-33;
Янги йил байрами арафасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига алоҳида эътибор қаратиш, болажонларни қувончга тўлдириш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда "Президент совғаси" топшириб келинмоқда.
Болаларнинг энг севимли байрами — Янги йил муносабати билан мўлжалланган мазкур байрам совғалари Сурхондарё вилоятига ҳам етиб келди. Ушбу совғалар мурувват ва оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, чин етимлар ҳамда юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандларига "Президент арчаси" байрам тадбирлари доирасида тантанали равишда топширилади.
Маълумот учун, жорий йилда вилоят бўйича жами 894 дона "Президент совғаси" болажонларга етказилади. Байрам совғалари 24 турдаги ўқув қуроллари ҳамда 34 хил ширинликдан иборат бўлиб, улар болалар учун чин маънода янги йил қувончи ва эътибор ифодаси ҳисобланади.
19
Охирги янгиланиш: 2025-12-24 21:25:22