Фарматсевтика соҳасидаги инвестицион лойиҳа фаолияти билан танишилди
2025-12-18 19:10:00 / Янгиликлар

Бошқа тармоқлар қаторида аҳоли саломатлигини асрашда муҳим аҳамиятга эга бўлган фарматсевтика соҳасида ҳам хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий натижаларга эришилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон–Ҳиндистон қўшма корхонаси ҳисобланган "НОВА ПҲАРМ" томонидан дори воситалари, турли препаратлар, инексия воситалари ҳамда тиббий буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда корхонада доривор ўсимликлар асосида малҳам ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур лойиҳани амалга оширилиши билан танишди. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, йилига 2,5 миллион қадоқ маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳа доирасида 30 та доимий иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Вилоят раҳбари ташаббускорлар билан учрашиб, уни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатди.
Шунингдек, 2025-йилда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш якунлари ҳамда 2026-йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар юзасидан Термиз шаҳар ҳокимининг тақдимоти кўриб чиқилди. Лойиҳалар ижросини таъминлаш, шунингдек, келгуси режаларнинг манзилли, истиқболли ва мақсадли бўлишига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берилди.






