Термиз туманида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ўрганилди
2025-12-16 14:00:00 / Янгиликлар

Хабар берилганидек, ўтган ҳафта Сурхондарё вилояти ҳокими Термиз тумани Қаҳрамон маҳалласига ташриф буюриб, "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла" консепсияси асосида амалга оширилаётган инфратузилмани яхшилаш ишлари билан танишиб, мутасаддиларга бош режа асосида аниқ вазифалар белгилаб берган эди.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мутасаддилар иштирокида маҳалла ҳудуди бўйлаб белгиланган вазифалар ижросини ўрганди. Унда аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилувчи инфратузилма ишларини сифатли амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давомида йўлларни таъмирлаш, коммунал тармоқларни янгилаш, йўлаклар барпо этиш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси келгуси ҳафтада яна бир бор қайта кўриб чиқилиши таъкидланди.



