Термиз туманида "Техно Парк" қурилиши ва Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди
2025-12-15 14:55:00 / Янгиликлар

Маълум қилинганидек, Термиз туманида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивига туташ ҳудудда тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини ривожлантириш мақсадида "Техно Парк" қурилиши амалга оширилмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур лойиҳа қурилиши билан танишиб, масъулларнинг ҳисоботларини тинглади. Қурилиш ишларини жадаллаштириш, лойиҳага инновацион технология ва ишланмаларни жорий этиш, шунингдек, Хитой тажрибасини ўрганиб келган тадбиркорларнинг ташаббусларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг, "Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида барпо этилган 3 050 ўринли амфитеатр майдонида вилоятнинг асосий Янги йил байрам арчасини ўрнатиш ишлари кўздан кечирилди. Ҳудудни байрамона безаш, турли кўнгилочар тадбирлар, байрам савдо ярмаркалари ва кўргазмаларини ташкил этиш, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурларини ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, шу жойнинг ўзида "Зоом" платформаси орқали Термиз шаҳри ва туманларда Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш, байрам арчаларини ўрнатиш ишларининг бориши муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.









