Термиз шаҳрида туризм, турар жой ва хизмат кўрсатиш обектлари қурилиши ўрганилди
2025-12-12 20:40:00 / Янгиликлар

Кенг кўламли бунёдкорлик майдонига айланиб бораётган Термиз шаҳрида аҳолини турар жойлар билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, инсонлар учун қулайликлар яратиш ҳамда сайёҳларга юқори даражада хизмат кўрсатувчи замонавий лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси билан танишди. Жумладан, "Ботаника" боғи, меҳмонхоналар, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари, бизнес марказлар ҳамда кўп қаватли турар жойлар қурилиши ўрганилди.
Лойиҳаларнинг бориши ва қурилиш ишларининг жорий ҳолати юзасидан масъуллар томонидан ахборот берилди. Айрим обектларда белгиланган режадан ортда қолиш ҳолатлари танқид қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Ҳар бир лойиҳа кесимида ишлар суръатини жадаллаштириш, якуний босқичдаги обектларни сифатли якунлаб, ўз вақтида фойдаланишга топшириш вазифалари белгиланди.






