Қизириқда хусусий клиника лойиҳаси билан танишилди
2025-12-11 20:15:00 / Янгиликлар

Хусусий секторга кўрсатилаётган эътибор ва тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлар натижасида, тиббиёт соҳасида ҳам сифатли ва замонавий хизматлар кўрсатувчи хусусий клиникалар сони ортиб бормоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманига ташрифи доирасида “Мед ситй” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган хусусий клиникада яратилаётган шарт-шароитлар ҳам мавжуд муаммоларни ўрганди.
Қиймати 5 млрд сўм бўлган мазкур лойиҳа 2026-йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 15 та иш ўрни яратилиб, аҳолига кўз касалликлари, грижа ва бошқа касалликларни аниқлаш ва даволаш, шунингдек терапия ва неврология йўналишларида тиббий хизматлар кўрсатилиши белгиланган.
Вилоят раҳбари лойиҳа ва клиникадаги шароитлар билан танишар экан, юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларни келтириш бўйича тавсияларини берди. Шунингдек, масъулларга клиниканинг фаолият бошлаши учун мавжуд муаммоларни бир ҳафта муддатда ҳал этиш бўйича вазифа юкланди.




