Қурилиш муҳандислиги лабораторияси фойдаланишга топширилди
2025-12-11 15:50:00 / Янгиликлар

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида “Қурилиш муҳандислиги” йўналиши учун замонавий лаборатория маркази очилди. Ушбу марказ “Ташаббусли буджет” лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган таклифга ажратилган 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилди.
Марказдаги жиҳозлар нафақат замонавий, балки қурилиш саноатида реал қўлланиладиган техника ва ускуналардан иборат бўлиб, бу ерда талабалар ўз билимларини амалиётда синаб, пухта кўникмаларга эга бўлади, профессор-ўқитувчилар эса илмий тадқиқотларини юқори даражада олиб бориши мумкин.
Лабораторияда бетон, арматура, асфалт ва битум каби қурилиш материаллари текширилади. Шунингдек, йўл қурилиши учун махсус ускуналар ҳамда энергия самарадорлиги ва темир-бетон конструкцияларини сифат текшируви учун замонавий тестлар ўтказилади.
Янги лаборабория очилишида университет ректор Р.Тўраев, профессор-ўқитувчилар, бўлажак муҳандис талабалар иштирок этди. Ушбу маскан орқали университетдаги илмий-тадқиқот ишлари ривожланиши, талабаларни рақобатбардош мутахассис сифатида тайёрлаш ва саноат билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланиши таъкидланди.









