9-"Ипак йўли" Хитой маҳсулотлари кўргазмаси
2026-09-02 / Воқеалар тақвими

2-4 сентябрь.
Марказий Осиё кўргазма маркази (CАЭх)
Кўргазмада 200 га яқин Хитой корхоналари иштирок этиши кутилмоқда.
Кўргазма доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари яратилади:
- ақлли ишлаб чиқариш ва рақамли технологиялар;
- яшил энергетика ва энергияни тежаш;
- қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги техникаси;
- қурилиш материаллари ва муҳандислик техникаси;
- тиббий асбоб-ускуналар ва соғлиқни сақлаш;
- автомобиль эҳтиёт қисмлари;
- енгил саноат, тўқимачилик ва истеъмол товарлари.
Тадбир доирасида B2B учрашувлар, саноат форумлари ва соҳавий тақдимотлар ҳам ташкил этилади.