2026 йил январь-март ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7%га кўп
2026-04-06 10:15:00 / Янгиликлар
#сарҳисоб

Ишлаб чиқариш: жорий йилнинг январь-март ойларида республикамизда жами 23 млрд 317 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 471 млн кВт⋅соат ёки 107 фоизни ташкил этди.
Етказиб бериш: республика истеъмолчиларига мазкур муддат давомида 20 млрд 163 млн кВт⋅соат электр энергияси етказиб берилди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 262 млн кВт⋅соатга кўп, ёки 101% ни ташкил этди.
Шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш бўйича вазирлик штаби тузилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилди.
