Дўстликда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичи бўлиб ўтди
2025-10-31 08:05:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 29–30 октябр кунлари Дўстлик туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди.
Мазкур олимпиада доирасида ўқувчилар енгил атлетика, стол тенниси ҳамда волейбол турларида ўзаро беллашдилар. Мусобақанинг асосий мақсади ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашдан иборатдир.
Ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
