“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Дўстлик тумани спортчиси ютуққа эришди
2025-07-12 20:25:00 / Янгиликлар

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган кураш спорт тури бўйича Бош прокурор кубоги мусобақасининг Республика финал босқичи ғолиблари аниқланди.
🥉 Унда 73 кг вазн тоифасида Дўстлик тумани, Ғофур Ғулом МФЙ вакили Достон Омонов фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Унинг ушбу муваффақиятли иштироки муносабати билан, маҳалласида воркаун майдончаси барпо этиш учун 300 миллион сўмлик ваучер тантанали равишда топширилди.
📌 Бу ютуқ нафақат спортчимиз, балки бутун маҳалла ёшлари учун катта рағбат ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.
