"Уч авлод учрашуви" ёшларга ўрнак
2025-05-07 18:35:00 / Янгиликлар

Халқимиз азалдан кексаларни эъзозлаб, уларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келади. Орамизда нуронийлар борлиги — улуғ неъмат. Улардан эшитилган панду-насиҳатлар эса ёшлар учун бебаҳо маънавий хазинадир.
Айни шу эзгу анъаналар асосида, Республика режаси бўйича “Боғзор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8- умумий-ўрта таълим мактабида “Нуроний” жамғармаси Дўстлик туман бўлими, мактаб раҳбарияти ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари Т. Бастамов ҳамда фаол нуроний Н. Халиқулов ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида иштирокчилар, мактаб ёшларини касб-хунарга ўргатиш ва спорт тўгараклари жараёнлари билан танишдилар.
Тадбир давомида устоз ва шогирдлар, кексалар, ўрта авлод ва ёшлар иштирокида самимий ва мазмунли суҳбатлар бўлиб ўтди. Суҳбатлар давомида тинч ва фаровон ҳаёт, миллатлар орасидаги тотувлик ва бағрикенглик, миллий қадриятлар ҳамда ёш авлод тарбияси ҳақида фикрлар билдирилди.
Тадбирда туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Ф.Маматқулов ва бошқа обрўли фаоллар ҳам сўзга чиқиб, мазкур учрашувнинг маънавий-тарбиявий аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.
“Уч авлод учрашуви” тарих, бугун ва келажакни уйғунлаштирган ҳолда кексаю ёш қалбида унутилмас хотира сифатида муҳрланиши шубҳасиз.
