Давра суҳбати ўтказилди
2025-04-03 16:25:00 / Янгиликлар

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди ва Мажбурий ижро бюроси Дўстлик тумани бўлими томонидан мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими биносида давра суҳбати ўтказилди.
Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.
Жумладан, суд ва мажбурий ижро бюроси органлари ҳамкорликда аҳолининг суд орқали қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Фикримизнинг тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 2-апрел куни Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди ва Мажбурий ижро бюроси Дўстлик тумани бўлими томонидан мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими биносида суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида суд ва МИБ ўртасида ўзаро ҳамкорлик, мулоқот ва ҳамжиҳатлик йўлга қўйилиб, ўзаро ҳамкорликка оид қўшма йиғилиш баёни имзоланиб, Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди ва Дўстлик туманлараро судининг раиси ва Мажбурий ижро бюроси Дўстлик тумани бўлими бошлиқлари томонидан масъул ходимларга аҳолини дарду-ташвиши билан яшаш ва суд ҳужжатларини ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги алоҳида аҳамиятлидир.
Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.
Бекзод Казаков,
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси
