Саритепаликлар Наврўз байрамини нишонлашди
2025-03-11 08:15:00 / Янгиликлар

Саритепаликлар Наврўз байрамини нишонлашди
Юртимиз узра баҳор фасли сепини ёймоқда.
Кўклам одатдагидек ўзи билан ёшариш ва янгиланиш айёми - Наврўз байрамини олиб келади.
Бу йилги Наврўзи олам мусулмон оламининг муборак Рамазон кунларига тўғри келгани билан ҳам хотирада қоладиган бўлди.
Айниқса бундай кунлар Дўстлик туманининг "Саритепа" маҳалласи аҳолиси учун умрбод ёдда қоладиган бўлди. Сабаби маҳалла бу йил "оғир ҳудуд" дея эътироф этилиб, "обод хонадон", "обод кўча", "обод маҳалла" мезони асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди.
Бугун маҳалла аҳолиси қадимий Наврўз байрамини ифторлик дастурхони атрофида шодиёна қилишди.
Момолар дошқозонларда кўкламнинг тансиқ таоми - сумалак пиширишди.
Ёши улуғ нуронийлар Яратгандан элга тинчлик-омонлик, қут-барака сўраб юзларига фотиҳа тортишди.
Йиғилганларга миллий таомимиз бўлмиш ош тарқатилди.
Шу кун барчанинг юзида шоду- хуррамлик, шукроналик туйғуси балқиди
